Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Наврўз анъанаси: талабалар турар жойида сумалак сайли

Наврўз анъанаси: талабалар турар жойида сумалак сайли

25.03.2026 соат 19:00ЯнгиликларMatbuot22

Каттақўрғон давлат педагогика институтининг 1-сонли талабалар турар жойида талабалар иштирокида Наврўз анъаналарига хос бўлган сумалак тайёрлаш жараёни қизғин давом этмоқда.
Талабалар миллий қадриятларимизни эъзозлаб, ўзаро ҳамжиҳатлик ва кўтаринки кайфиятда сумалак қайнатишмоқда. Ушбу жараён нафақат байрамона муҳитни янада бойитмоқда, балки ёшлар қалбида миллий анъаналарга ҳурмат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ана шундай эзгу анъаналар орқали талаба-ёшлар ўртасида дўстлик, бирдамлик ва меҳр-оқибат муҳити янада мустаҳкамланмоқда.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: