
Ректор талабалар турар жойида бўлиб талабалар билан суҳбатлашди
29.03.2026 соат 11:32ЯнгиликларMatbuot201 дақиқада ўқилади
Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков “Ректор ётоқхонада – бир кун, бир тун” лойиҳаси доирасида талабалар турар жойида бўлиб, у ерда талабалар билан бевосита учрашув ва суҳбатлар олиб борди.
Учрашув давомида талабаларнинг ётоқхонадаги яшаш шароитлари, кундалик ҳаёти, муаммо ва эҳтиёжлари билан яқиндан танишилди. Ректор талабалар билан очиқ ва самимий мулоқот қилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини тинглади, жойида ечилиши мумкин бўлган масалаларни белгилади.
Шунингдек, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.







