Очиқ эшиклар куни
03.04.2026 соат 12:26ЯнгиликларMatbuot18
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Каттақўрғон туманидаги 100-умумтаълим мактабининг битирувчи синф ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчилар институтнинг замонавий аудиториялари, кутубхона, спорт заллари ва лаборатория марказлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ёшларга мавжуд таълим йўналишлари, қабул тартиби ва талабалар учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ушбу учрашув битирувчиларнинг касб танлаш жараёнида тўғри қарор қабул қилишларига хизмат қилади.










