Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Институтимиз профессор-ўқитувчилари Туркияда малака оширмоқда

Институтимиз профессор-ўқитувчилари Туркияда малака оширмоқда

04.04.2026 соат 10:28ЯнгиликларMatbuot36

Каттақўрғон давлат педагогика институти ҳамда Туркиянинг Selcuk университети ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми доирасида институт профессор-ўқитувчилари малака ошириш мақсадида Туркия Республикасига жўнаб кетдилар.
Жумладан, Аниқ ва табиий фанлар кафедраси мудири Зоҳид Шукуров ҳамда кафедра ўқитувчилари Озода Ҳамидова ва Мурод Яхёев ушбу сафар давомида Селчук университетида халқаро таълим сифати, илғор хорижий тажрибалар ҳамда замонавий ўқитиш методикалари бўйича ўз малакаларини оширадилар.
Мазкур ташриф институтнинг халқаро нуфузини юксалтириш, шунингдек, ўқув жараёнига жаҳон стандартларини кенг жорий этиш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

Қўшимча расмлар2

Улашиш: