Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Талабаларнинг амалиёт жараёнлари бошланди

Талабаларнинг амалиёт жараёнлари бошланди

06.04.2026 соат 14:30Қабул янгиликлариMatbuot301 дақиқада ўқилади

Аниқ ва табиий фанлар факултетининг 2-босқич математика, кимё ва биология йўналишлари ҳамда 3-босқич иқтисод йўналиши талабалари учун амалиёт жараёнлари бошланди.
Мазкур амалиёт доирасида математика, кимё ва иқтисод йўналиши талабалари Каттақўрғон шаҳридаги умумтаълим мактабларига бириктирилди. Биология йўналиши талабалари эса Каттақўрғон давлат педагогика институтининг ўқув-тажриба ҳамда дала-амалиёт майдонига йўл олдилар.
Амалиёт олдидан факултет декани томонидан талабалар билан учрашув ўтказилиб, уларга ички тартиб-қоидалар, меҳнат интизоми ҳамда хавфсизлик техникаси талаблари батафсил тушунтирилди.
Амалиёт жараёнида талабалар ўз мутахассисликлари бўйича назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда педагогик тажриба орттириш имкониятига эга бўладилар.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: