
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба-ёшлар ўртасида сағлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида “Талабалар лигаси” мусобақалари давом этмоқда.
Мусобақанинг навбатдаги баҳслари Аниқ ва табиий фанлар факултети талабалари ўртасида мини-футбол спорт тури бўйича ўтказилди.
Муросасиз ва қизғин кечган беллашувлар якунида ғолиб жамоалар аниқланиб, мусобақанинг институт босқичига йўлланма олдилар.