
“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди
09.04.2026 соат 09:49ЯнгиликларMatbuot37
Каттақўрғон шаҳрида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!” шиори остида оммавий юриш марафони ташкил этилди.
Мазкур марафонда Каттақўрғон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари фаол иштирок этдилар.
Тадбир шаҳар ҳокимлиги, турли ташкилотлар раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, театр актёрлари ва кенг жамоатчилик, хусусан, ёшлар иштирокида юқори савияда ўтказилди. Юриш марафони Каттақўрғон шаҳрига кириш дарвозасидан бошланиб, Амир Темур кўчаси бўйлаб давом этди.













