
“Допинг – жиноят!”: соғлом турмуш ва ҳалол спортни тарғиб этишга қаратилган челленж ўтказилди
09.04.2026 соат 16:16Ёшлар иттифоқи фаолиятиMatbuot28
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, спортда ҳалоллик ва адолат тамойилларини мустаҳкамлаш мақсадида “Допинг – жиноят!” шиори остида челленж ташкил этилди.
Мазкур ташаббус доирасида талабалар спорт фаолиятида тақиқланган воситалардан фойдаланишнинг салбий оқибатлари ҳақида хабардор қилиниб, улар орасида тоза ва ҳалол рақобат муҳитини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, челленж орқали ёшлар онгида соғлом турмуш тарзига содиқлик, спорт этикаси ва масъулият ҳиссини янада кучайтириш кўзда тутилди.







