“Математикани ўқитишнинг замонавий методикаси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Математикани ўқитишнинг замонавий методикаси” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур семинар-тренинг давомида соҳа мутахассислари томонидан долзарб илмий ва методик масалалар юзасидан маърузалар тақдим этилиб, жумладан, физика-математика фанлари номзоди, дотсент Расул Мардиев педагогик кадрларни тайёрлаш жараёнида математика фанининг ўрни ва аҳамияти ҳақида, Малайзия технология университети профессори Муҳиддин Мўминов математик физиканинг долзарб масалалари ҳамда илмий-тадқиқот ишларига ёндашувнинг бошланғич босқичлари хусусида, шунингдек, физика-математика фанлари номзоди, дотсент Хайдар Рўзимуродов эса алгебраик геометриянинг замонавий масалалари ва ушбу йўналишдаги долзарб муаммолар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар ҳамда семинар-тренинг юқори савияда ташкил этилгани алоҳида эътироф этилди.











