Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Талабаларнинг малакавий амалиёт жараёнлари самарали ташкил этилмоқда

Талабаларнинг малакавий амалиёт жараёнлари самарали ташкил этилмоқда

11.04.2026 соат 12:45ЯнгиликларMatbuot21

Аниқ ва табиий фанлар факултетининг 2-босқич математика, кимё ва биология йўналишлари ҳамда 3-босқич иқтисодиёт йўналиши талабалари учун амалиёт жараёнлари бошланганлиги ҳақида аввал хабар берилган эди.
Мазкур амалиёт доирасида 2-босқич биология йўналиши талабалари институтнинг ўқув-тажриба ҳамда дала-амалиёт майдонларида амалиёт раҳбари Д.Маликов бошчилигида амалий машғулотларни олиб бормоқда.
Иқтисодиёт йўналишининг 23-07 гуруҳ талабалари малакавий амалиёт жараёнида Каттақўрғон шаҳар ҳокимиятида ҳамда тижорат банкларида мижозларга хизмат кўрсатиш фаолиятида иштирок этиб, иқтисодиёт тармоқларидаги корхоналарда бухгалтерия ҳисобини юритиш жараёнларини ҳам амалий жиҳатдан ўрганмоқда.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: