
Институтда “Спорт куни” доирасида эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди
15.04.2026 соат 09:39Спорт клубиMatbuot38
Каттақўрғон давлат педагогика институтида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Спорт куни” этиб белгиланган. Шу муносабат билан бугун эрта тонгдан Педагогика факултети ташаббуси билан факултет профессор-ўқитувчилари ҳамда ТТЖда истиқомат қилувчи талабалар иштирокида эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этилди.
Мазкур машғулотлар соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида спортга бўлган қизиқишни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.






