
Спорт куни доирасида ўртоқлик учрашуви
15.04.2026 соат 14:34Спорт клубиMatbuot24
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Спорт куни доирасида Институтнинг баскетбол жамоаси ҳамда Каттақўрғон шаҳар спорт мактаби жамоаси ўртасида қизиқарли ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ҳар иккала жамоа юқори спорт маҳорати, жамоавийлик ва ғалабага бўлган кучли интилишни намоён этдилар. Беллашув дўстона ва соғлом рақобат руҳида ўтди.
Мазкур спорт тадбири спортнинг асосий мақсади – соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва ўзаро дўстликни мустаҳкамлашдан иборат эканини яна бир бор тасдиқлади.








