2-сонли ТТЖда махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтининг 2-сонли талабалар турар жойида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида Каттақўрғон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан талабалар турар жойида юзага келиши мумкин бўлган ёнғин ҳолатларида фуқароларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, уларни хавфсиз ҳудудга эвакуатсия қилиш ҳамда ёнғинни қисқа фурсатда, талофатларсиз бартараф этиш бўйича амалий кўникмалар синовдан ўтказилди.
Ўқув машғулотида барча тегишли хизматлар – тез тиббий ёрдам, электр таъминоти, ҳудудгаз корхонаси ҳамда санитария-эпидемиология хизмати вакиллари фаол иштирок этиб, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажардилар.
Мазкур тадбир фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражасини ошириш, хизматлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.










