Республика илмий-амалий конференсияси ўтказилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш муаммолари” мавзусида Республика илмий-амалий конференсияси бўлиб ўтди.
Мазкур конференсияда институт ректори Шерзод Ураков, илмий-амалий тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, мустақил изланувчилар ҳамда талабалар иштирок этдилар.
Конференсияни институт ректори Шерзод Ураков кириш сўзи билан очиб берди. Тадбир давомида республикамизнинг турли олий таълим муассасаларидан ташриф буюрган академиклар, профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассислари мавзу юзасидан маърузалар қилдилар.
Шунингдек, конференсияда Зоом платформаси орқали олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ҳамда хорижий олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган тадқиқотчилар ҳам онлайн тарзда қатнашдилар.











