
Амалиётда талабалар интерфаол усулида дарс ўтди
18.04.2026 соат 09:57ЯнгиликларMatbuot448
Каттақўрғон давлат педагогика институти 2-босқич талабалари умумтаълим мактабларида педагогик амалиёт ўтамоқда. Каттақўрғон шаҳридаги 14-умумтаълим мактабига бириктирилган талабалар 2-синф ўқувчиларига интерфаол методлар асосида дарс ўтдилар. Замонавий педагогик ёндашувлардан самарали фойдаланиш натижасида ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқиши янада оширилди.







