
Битирувчиларнинг олий таълимга қамровини кенгайтириш мақсадида олимпиадалар ташкил этилди
18.04.2026 соат 10:13ЯнгиликларMatbuot41
Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш қамровини кенгайтириш мақсадида Каттақўрғон шаҳридаги 4-мактаб ҳамда Каттақўрғон туманидаги 34-мактабга бориб, битирувчи синф ўқувчилари ўртасида Она тили ва адабиёт ҳамда Тарих фанларидан олимпиадалар ташкил этишди.
Мазкур ташаббус ёшларнинг билим даражасини синовдан ўтказиш, уларни олий таълимга йўналтириш ҳамда фанларга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида амалга оширилди.









