Дилдора Ганиеванинг “Бошланғич таълимда она тили” ўқув қўлланмаси нашр этилди
18.04.2026 соат 10:43Илмий фаолият янгиликлари39
Дилдора Ганиеванинг “Бошланғич таълимда она тили” ўқув қўлланмаси нашр этилди
Педагогика факултети Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси, ПҳД Дилдора Ганиеванинг Бошланғич таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Бошланғич таълимда она тили” ўқув қўлланмаси нашрдан чиқди. Мазкур қўлланма талабаларга она тили фанидан маъруза ва амалий машғулотларни самарали ташкил этиш ҳамда олиб боришда муҳим методик восита сифатида хизмат қилади. Нашр талабаларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлашга йўналтирилган бўлиб, ўқув жараёнини янада сифатли ва самарали ташкил этишга кўмаклашади.




