Лингвопоэтика ва “Таҳлилий ўқиш” методига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Хорижий тиллар кафедраси ташаббуси билан “Таълим сифати ва самарадорлиги ойлиги” доирасида талабаларга тилларни ўқитиш жараёнидаги мавжуд муаммоларни очиб бериш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбирда таниқли таржимон, тилшунос ва адабиётшунос олим, Турон фанлар академияси академиги, Самарқанд давлат университети профессори Ибодулла Мирзаев филология йўналишида таҳсил олаётган талабаларга лингвопоэтика асосида тил ва адабиёт фанларини интегратсиялашган ҳолда ўқитиш орқали филология соҳасининг яхлитлигини таъминлаш масалалари ҳақида батафсил тушунча берди.
Шунингдек, у миллий инноватсион “Таҳлилий ўқиш” (“Аналитическое чтение”, “Lecture аналйтиқуэ”) методига асос солгани ҳамда айни пайтда ушбу метод асосида республиканинг 12 та олий таълим муассасасида дарслар олиб борилаётгани ҳақида ҳам батафсил баён қилди.
Семинар-тренинг давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассисдан атрофлича жавоблар олдилар.









