Рус тилини ўрганишда когнитив ва коммуникатив ёндашувлар бўйича семинар-тренинг ўтказилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Ўзбек тили ва гуманитар фанлар” кафедраси ташаббуси билан “Таълим сифати ва самарадорлиги ойлиги” доирасида рус тили йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун илмий-амалий семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренингда академик Г.Р.Державин номидаги Тамбов давлат университети рус тили кафедраси мудири, профессор Антонина Шчербак иштирок этиб, рус тилини ўқитиш ва ўрганиш жараёнидаги замонавий илмий ёндашувлар, тилни ўзлаштиришда когнитив жараёнларнинг ўрни ҳамда коммуникатив кўникмаларни шакллантиришнинг самарали методлари юзасидан батафсил маълумот берди.
Профессор А.Шчербак ўз маърузасида талабаларнинг тил ўрганиш мотиватсиясини ошириш, мустақил фикрлашни ривожлантириш ҳамда амалий мулоқот кўникмаларини шакллантиришда интерфаол усулларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, рус тилини ўқитишда замонавий педагогик технологияларни қўллаш орқали таълим сифатини янада ошириш мумкинлиги қайд этилди.
Тадбир давомида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассис томонидан атрофлича жавоблар берилди ҳамда амалий тавсиялар тақдим этилди. Семинар-тренинг якунида иштирокчилар учун очиқ мулоқот ташкил этилиб, фикр алмашинуви жараёни самарали ўтди.
Мазкур семинар-тренинг талабаларнинг рус тили бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.











