
“Ўспиринлик: қалб ва тафаккур чорраҳасида” – маънавий-маърифий тадбир юқори савияда ўтказилди
Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси М.Кушанова томонидан BT-25-06-гуруҳ талабалари иштирокида “Ўспиринлик: қалб ва тафаккур чорраҳасида” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида мавзу юзасидан талабалар томонидан назарий маълумотлар берилди, улар тайёрлаган видеоролик намойиш этилди ҳамда саҳна кўринишлари тақдим этилди.
Тадбир жараёнида талабалар ўспиринлик даврининг ўзига хос жиҳатлари, ушбу босқичда юз берадиган психик, физиологик ва ахлоқий ўзгаришлар, шунингдек, ўспирин ёшлар орасида кузатиладиган ижобий ва салбий ҳолатлар ҳақида фикр алмашдилар.
Иштирокчиларнинг аксарияти айнан шу ёш тоифасига мансуб бўлганлиги сабабли, улар мавзуга чуқур, креатив ва катта қизиқиш билан ёндашиб, тадбирни кўтаринки руҳда ташкил этдилар. Тадбир уларда кўплаб ижобий эмотсиялар қолдирди.







