Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ўрикзор маҳалласидаги ёшлар ҳолати ўрганилди ва қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

Ўрикзор маҳалласидаги ёшлар ҳолати ўрганилди ва қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

20.04.2026 соат 16:06ЯнгиликларMatbuot30

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга ошириладиган давлат дастури тўғрисидаги PF–37-сон Фармонининг 1-бандига мувофиқ, Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураковга Каттақўрғон шаҳридаги Ўрикзор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи “оғир” тоифадаги ишсиз ёшлар бириктирилган.
Режа-графикка асосан, Каттақўрғон давлат педагогика институти ректорига бириктирилган Каттақўрғон шаҳридаги Ўрикзор маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар ҳолати ўрганилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
Ўрганиш давомида ёшлар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари, қизиқишлари ва эҳтиёжлари атрофлича таҳлил қилинди ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: