
“Ер сайёраси” мавзусида очиқ машғулот ташкил этилди
Каттақўрғон шаҳар 22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида Каттақўрғон давлат педагогика институти мактабгача таълим йўналиши 3-босқич амалиётчи талабалари Севинчой Тўйчиева ҳамда Зоҳира Раҳмоновалар томонидан тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари билан “Ер сайёраси” мавзусида очиқ машғулот ташкил этилди.
Мазкур машғулотда давлат мактабгача таълим ташкилоти директори Г.Тагаева, мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси дотсенти, амалиёт раҳбари З.Назарова, гуруҳ тарбиячиси М.Эгамова ҳамда бошқа тарбиячилар иштирок этдилар.
Машғулот давомида амалиётчилар “Тўғрисини топ”, “Мен–биз–улар” каби интерфаол методлардан самарали фойдаланган ҳолда машғулотни мазмунли ва қизиқарли тарзда ташкил этдилар.
Машғулот якунида DMTT директори Г.Тагаева, амалиёт раҳбари З.Назарова ҳамда иштирок этган тарбиячилар томонидан амалиётчиларнинг ютуқ ва камчиликлари таҳлил қилинди. Шунингдек, уларнинг касбий фаолиятини янада ривожлантириш бўйича методик тавсиялар берилди.






