Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Таълим сифати ойлиги доирасида семинар-тренинг ўтказилди

Таълим сифати ойлиги доирасида семинар-тренинг ўтказилди

23.04.2026 соат 17:10Илмий фаолият янгиликлариMatbuot22

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Таълим сифати самарадорлиги ойлиги” доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур семинар-тренингда институт профессор-ўқитувчилари иштирок этиб, таълим соҳасидаги муҳим ислоҳотлар, замонавий ёндашувлар ҳамда илғор педагогик тажрибалар кенг муҳокама қилинди.
Тадбирда Самарқанд давлат университети “Дастурий инжиниринг” кафедраси мудири, дотсент Озод Юсупов иштирок этиб, информатика фанининг долзарб муаммолари, сунъий интеллект ҳамда унинг ҳаётдаги ўрни ҳақида атрофлича маъруза қилди.
Семинар-тренинг якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, мавзу доирасида муҳим таклиф ва тавсиялар билдирдилар.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: