
Халқаро ҳамкорлик доирасида янги таълим йўналишларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
Каттақўрғон давлат педагогика институтига Нанжинг Polytechnic Институтедан икки нафар профессор ташриф буюриб, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда янги таълим йўналишларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув давомида автомобил муҳандислиги ва электр муҳандислиги йўналишларини ривожлантириш доирасида замонавий VR лабораторияларини ташкил этиш, ўқув жараёнини илғор дарсликлар ва электрон таълим ресурслари билан таъминлаш, профессор-ўқитувчилар ўртасида илмий-педагогик ҳамкорликни кенгайтириш, Фонто Company билан технологик алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда дарс машғулотларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур учрашув институтда таълим сифатини ошириш, халқаро тажрибаларни жорий этиш ва инноватсион ёндашувларни кенг татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.




