Каттақўрғон давлат педагогика институтига хорижий олий таълим муассасалари вакиллари ташриф буюрди
02.05.2026 соат 15:27Илмий фаолият янгиликлариMatbuot34
Каттақўрғон давлат педагогика институтига Индонезиянинг Университас Муҳаммадияҳ Гресик ҳамда Таиланднинг Walailak Университй профессор-ўқитувчилари расмий ташриф буюрди.
Ташриф давомида меҳмонлар томонидан бир қатор семинарлар, workshoplar ва тренинглар ташкил этилиб, уларда илғор педагогик тажрибалар ҳамда замонавий таълим ёндашувлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва академик алмашинув дастурларини кенгайтириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурдилар.
Ташриф якунида самимий руҳда хайрлашув маросими ўтказилиб, келгусида ҳамкорлик алоқаларини изчил давом эттиришга келишиб олинди.











