Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Мунозара” турнирининг институт босқичи ўтказилди

“Мунозара” турнирининг институт босқичи ўтказилди

02.05.2026 соат 17:08Ёшлар иттифоқи фаолиятиMatbuot20

Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар ўртасида “Мунозара” республика турнирининг институт босқичи юқори савияда ташкил этилиб, муваффақиятли ўтказилди.
Турнир давомида талабалар ўзларининг танқидий фикрлаш, нотиқлик маҳорати, жамоада ишлаш кўникмалари ҳамда долзарб мавзуларга асосли муносабат билдириш салоҳиятларини намоён этдилар.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақа якунида энг кучли жамоалар саралаб олиниб, кейинги босқичда иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритдилар.
Тадбир якунида ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: