Талабалар “Орият” спектаклини томоша қилдилар
07.05.2026 соат 17:27ЯнгиликларMatbuot20
Пайшанба — Ёшлар куни муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институти проректори Ш.Мустафаев, профессор-ўқитувчилар, декан ўринбосарлари, йўналиш тюторлари ҳамда талабалар Каттақўрғон шаҳридаги Мажидий драма театрига ташриф буюришди. Улар ёзувчи Насрулло Қобил қаламига мансуб “Орият” спектаклини томоша қилдилар. Мазкур спектакл томошабинларда миллий қадриятлар, инсоний фазилатлар ва ор-номус тушунчаларига бўлган ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлади.










