Якуний назорат ишлари шаффоф ва адолатли ташкил этилмоқда
11.05.2026 соат 15:55ЯнгиликларMatbuot23
Каттақўрғон давлат педагогика институтининг ўқув ишлари бўйича проректори С.Элмонов ҳамда Коррупсияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Э.Худойқулов томонидан битирувчи курс талабалари учун ўтказилаётган якуний назорат ишлари жараёни ўрганилди.
Мониторинг давомида назорат ишлари белгиланган тартиб ва меъёрий ҳужжатлар асосида, шаффоф ҳамда адолатли тарзда ташкил этилгани қайд этилди. Шунингдек, талабалар учун яратилган шароитлар ва имтиҳон жараёнининг очиқлигига алоҳида эътибор қаратилди.








