
Кафедралар фаолияти таҳлил қилинди
12.05.2026 соат 17:25ЙиғилишларMatbuot21
Каттақўрғон давлат педагогика институтида 9-сон Кенгашида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, 2025–2026-ўқув йилида кафедра ва факултетлар кесимида рейтинг кўрсаткичлари ҳамда уларнинг қиёсий таҳлилини ўрганиш, шунингдек, профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларида белгиланган илмий-тадқиқот ишларининг амалга оширилиш ҳолатини муҳокама қилиш мақсадида Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси ҳамда Амалий фанлар ва спорт кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида 3 йиллик давр учун режалаштирилган ишларнинг бажарилиш ҳолати атрофлича ўрганилиб, мавжуд натижалар таҳлил қилинди ҳамда келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.






