
Оила маънавияти мустаҳкамлиги
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 21-апрелдаги 15-сон мажлис баёни 1-иловаси билан тасдиқланган “15-май – Халқаро оила кунини кенг нишонлаш ва 1-майдан 30-майгача “Оиламиз – келажагимиз” ойлигини ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури”нинг 10-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Институт Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ташаббуси билан психологлар томонидан “Оила маънавияти мустаҳкамлиги” ҳамда “Оилага шарқона садоқат” мавзуларида маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилди.
Учрашувларда оилада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, ўзаро ҳурмат ва садоқат тамойилларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, иштирокчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, оилавий муносабатларда меҳр-оқибат, масъулият ва ҳамжиҳатликнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.
Мазкур тадбирлар ёшлар онгида оилавий қадриятларга ҳурмат туйғусини кучайтириш, соғлом ва мустаҳкам оилани шакллантиришга хизмат қилмоқда.






