Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ИНСТИТУТ ЖАМОАСИ ЕНГИЛ АТЛЕТИКАДА МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШДИ

ИНСТИТУТ ЖАМОАСИ ЕНГИЛ АТЛЕТИКАДА МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШДИ

13.05.2026 соат 19:31Спорт клубиMatbuot351 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институти жамоаси Самарқанд шаҳрида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси” доирасида ташкил этилган комплекс спорт мусобақаларининг енгил атлетика бўйича ҳудудий иккинчи босқичида муносиб иштирок этди.
Мусобақа якунларига кўра, институт спортчилари 5 та биринчи, 9 та иккинчи ҳамда 3 та учинчи ўринни қўлга киритди. Эстафета югуриш баҳсларида эса ўғил болалар ва қизлар жамоалари 8 та иккинчи ўрин ҳамда фахрли 2-ўринга сазовор бўлишди. Умумжамоа ҳисобида институт жамоаси фахрли 2-ўрин билан тақдирланди.Мусобақада биринчи ўринни эгаллаган талабалар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Жамоага спорт клуби раиси ўринбосари А.Жабборов ҳамда енгил атлетика бўйича мураббий Б.Ашуров раҳбарлик қилди.
Каттақўрғон давлат педагогика институти жамоасини ушбу муваффақият билан муборакбод этамиз ҳамда спортчиларимизга келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар, куч-ғайрат ва ёрқин ғалабалар тилаймиз!

Қўшимча расмлар6

Файллар

Улашиш: