Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
DMTT директорлари Каттақўрғон давлат педагогика институти фаолияти билан танишди

DMTT директорлари Каттақўрғон давлат педагогика институти фаолияти билан танишди

15.05.2026 соат 09:47ТашрифларMatbuot231 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон шаҳридаги 5-сон мактабгача таълим ташкилотида “Энг намунали мактабгача таълим ташкилоти директори” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Танловнинг очилиш маросимида Гавҳар Алимова ҳамда Собир Мирзаев иштирок этди. Тадбир давомида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳага замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда таълим сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шундан сўнг танлов иштирокчилари Каттақўрғон давлат педагогика институтига ташриф буюрди. Меҳмонларга институт ректори Шерзод Ураков бошчилик қилиб, олий таълим муассасасида яратилган замонавий шарт-шароитлар, педагог кадрлар салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирди.
Шунингдек, институт профессор-ўқитувчилари томонидан мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг билим ва малакасини ошириш, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини юксалтиришга қаратилган ўқув-услубий қўлланмалар намойиш этилди.
Мазкур ташриф мактабгача таълим тизими ва олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва таълим сифатини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: