“Оилам – менинг бахтиёр манзилим” мавзусида тадбир бўлиб ўтди
15.05.2026 соат 11:26ЯнгиликларMatbuot27
Каттақўрғон давлат педагогика институтида 15-май – Халқаро оила куни муносабати билан “Оилам – менинг бахтиёр манзилим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда оила қадриятларини мустаҳкамлаш, жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш ҳамда ёшларни оилага ҳурмат руҳида тарбиялаш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Иштирокчилар томонидан оиланинг жамиятдаги ўрни ва унинг мустаҳкамлиги барқарор тараққиётнинг муҳим омили экани алоҳида таъкидланди.
Мазкур тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, оилага бўлган ҳурмат ва эътиборни янада оширишга хизмат қилди.








