ИНСТИТУТНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Аввал хабар қилганимиздек, Каттақўрғон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари Индонезия Республикасининг Жакарта шаҳридаги Эса Унггул Университйда бўлиб турибди.
Ташриф доирасида институт вакиллари университетнинг қатор кафедралари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолашга муваффақ бўлдилар. Мазкур меморандумлар икки олий таълим муассасаси ўртасидаги илмий-таълимий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ҳамкорлик келишувларида профессор-ўқитувчилар ва талабалар академик алмашинувини йўлга қўйиш, ўқув-услубий адабиётлар ҳамда таълим дастурларини ўзаро алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу ҳамкорлик истиқболда таълим сифати ва илмий салоҳиятни ошириш, халқаро тажрибаларни кенг жорий этиш ҳамда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади.







