
“Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан ободонлаштириш ишлари амалга оширилди
06.06.2026 соат 10:09Экофаол талабаларMatbuot28
“Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари томонидан институт ҳудуди ва унинг атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида талабалар ҳудудни чиқиндилардан тозалаш, яшил майдонларни тартибга келтириш ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга қаратилган амалий ишларда фаол иштирок этдилар.
Мазкур ташаббус ёшлар орасида экологик маданиятни юксалтириш, табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш ҳамда ҳудудлар озодалигини сақлашга хизмат қилади. Ободонлаштириш ишлари давомида талабалар ўзларининг экологик масъулиятини намоён этиб, атроф-муҳитни асрашга муносиб ҳисса қўшдилар.




