Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Тарихий натижа

Тарихий натижа

06.06.2026 соат 11:56Спорт ОлимпиадалариMatbuot27

Тошкент шаҳрида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси” доирасидаги комплекс спорт мусобақаларининг енгил атлетика бўйича финал босқичида Каттақўрғон давлат педагогика институти талабаси Ферузбек Тешаев мусобақада тенгсиз эканини исботлади.
У уч ҳатлаб сакраш баҳсларида 14,35 метр натижа кўрсатиб, барча рақибларини ортда қолдирди ва мусобақанинг фахрли 1-ўринини қўлга киритди.
Мазкур муваффақият институт спортчилари салоҳияти ва уларнинг спорт соҳасидаги изчил меҳнатлари самарасининг ёрқин ифодасидир. Ферузбек Тешаевни ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз!!!

Қўшимча расмлар1

Файллар

Улашиш: