Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Таълим дастурлари халқаро экспертлар иштирокида баҳоланмоқда

Таълим дастурлари халқаро экспертлар иштирокида баҳоланмоқда

06.06.2026 соат 16:48Илмий-тадқиқиот фаолиятиMatbuot281 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида янги таълим дастурларини махсус давлат аккредитатсиясидан ўтказиш жараёнлари бошланди.
Мазкур жараёнда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги масъул ходимлари, тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этмоқда.
Экспертлар институтнинг Ахборот-ресурс маркази, ўқув ва илмий лабораториялари ҳамда уларда яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг лаборатория жиҳозларидан фойдаланиш кўникмалари, амалга оширилаётган инноватсион ишланмалар ҳамда ихтиролар ўрганилди.
Жараён доирасида Каттақўрғон туманидаги Электротехника заводига ҳам ташриф буюрилиб, таълим дастурларининг ишлаб чиқариш билан интегратсияси ва амалиёт базалари ҳолати кўздан кечирилди.
Баҳолаш давомида институтдаги таълим сифати, моддий-техник база, илмий салоҳият, профессор-ўқитувчилар таркибининг малакаси ҳамда янги таълим дастурларининг меҳнат бозори талабларига мувофиқлиги ҳар томонлама таҳлил қилинмоқда.

Қўшимча расмлар8

Улашиш: