Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Чемпион талаба ректор табригига сазовор бўлди

Чемпион талаба ректор табригига сазовор бўлди

08.06.2026 соат 10:57Спорт ОлимпиадалариMatbuot19

“Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси” доирасида ўтказилган комплекс спорт мусобақаларининг енгил атлетика бўйича уч ҳатлаб сакраш баҳсларида мутлоқ чемпионликни қўлга киритган Каттақўрғон давлат педагогика институти талабаси Ферузбек Тешаевни институт ректори Шерзод Ураков ғалаба билан қутлади.
Учрашув давомида ректор спортчининг эришган юксак натижасини алоҳида эътироф этиб, бу муваффақият институт жамоаси учун ҳам катта фахр эканини таъкидлади. Шунингдек, Ферузбек Тешаевга келгусидаги спорт фаолиятида янада улкан ютуқлар ва халқаро майдонларда ҳам муносиб натижалар тилади.

Қўшимча расмлар1

Улашиш: