Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Хитой олий таълим муассасаси вакиллари билан учрашув

Хитой олий таълим муассасаси вакиллари билан учрашув

15.06.2026 соат 16:00ЯнгиликларMatbuot19

Каттақўрғон давлат педагогика институтига Самарқанд Халқаро Коллежи вакиллари ташриф буюрди. Мазкур таълим муассасаси Хитой давлати томонидан молиялаштириладиган ҳамда Марказий Осиёдаги ягона Хитой олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Ташриф давомида институт ректори Шерзод Ураков меҳмонлар билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан суҳбатлашди. Мулоқот жараёнида таълим, илмий-тадқиқот фаолияти, академик алмашинув дастурлари ҳамда кадрлар тайёрлаш йўналишларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар келгусида ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш, қўшма таълим ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: