
Янги ўқув қўлланма нашрдан чиқди
16.06.2026 соат 09:49Илмий фаолият янгиликлариMatbuot26
Каттақўрғон давлат педагогика институти Аниқ ва табиий фанлар кафедраси дотсенти Н.Рузиқулова ҳамда СамДУ Биокимё институти ассистенти И.Зохидованинг биология йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Ситология, гистология ва эмбриология” номли ўқув қўлланмаси нашрдан чиқди.
Мазкур қўлланма талабаларга тирик организмларнинг микроскопик даражадаги тузилиши, ривожланиши ва функсияларини тизимли ҳамда яхлит тарзда ўрганиш имконини беради. Шунингдек, у биология ва тиббиёт йўналишидаги бошқа фундаментал фанларни чуқур ўзлаштириш учун мустаҳкам назарий пойдевор вазифасини ўтайди.




