
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Каттақўрғон шаҳридаги ихтисослаштирилган
умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари иштирокида “Очиқ эшиклар куни”
тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчиларга институт фаолияти, мавжуд таълим йўналишлари, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда олий таълим олиш имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, улар институтнинг таълим ва илмий фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Мазкур тадбир битирувчи ёшларнинг касб ва таълим йўналишини тўғри танлашига кўмаклашишга хизмат қилди.