
Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлигининг 2026-йил 9-июлдаги 285-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Соғлом институт” консепсияси доирасида марафон ва оммавий югуриш тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирлар институт жамоаси ва талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланиш маданиятини шакллантиришга қаратилди.