Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Битирувчилар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда

Битирувчилар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда

16.06.2026 соат 09:59ЯнгиликларMatbuot371 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, уларни муносиб иш ўринларига жойлаштириш ҳамда касбий фаолиятга йўналтириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда институтнинг 611 нафар битирувчисидан 405 нафари иш билан таъминланган бўлиб, бу жами битирувчиларнинг 66,1 фоизини ташкил этади.
Қолган 206 нафар битирувчининг бандлигини таъминлаш мақсадида манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 117 нафар талаба билан “Олий таълим ташкилоти ректори – битирувчи талаба – ташкилот раҳбари” форматида уч томонлама шартномалар тузилган.
Шунингдек, 27 нафар талаба (хорижий тил йўналиши битирувчиларидан ташқари) чет тили бўйича халқаро сертификатларга эга бўлиб, магистратура босқичида таҳсилни давом эттириш истагини билдирган.
Бундан ташқари, 2 нафар номдор давлат стипендияси соҳиби магистратура босқичига киришни режалаштирмоқда.
Айни пайтда яна 60 нафар талаба билан уч томонлама шартномалар тузиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Уларнинг 4 нафари ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобланади.
Институт томонидан битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш ҳамда келгусидаги касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Улашиш: