
Амир Темур ворислари – республика босқичи
16.06.2026 соат 11:20Ёшлар иттифоқи фаолиятиMatbuot241 дақиқада ўқилади
Айни вақтда Жиззах давлат педагогика университетида “Амир Темур ворислари” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.
Мазкур мусобақада Каттақўрғон давлат педагогика институти жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритиш йўлида қатъият билан беллашмоқда.
Мусобақа дастуридан жойидан туриб узунликка сакраш, 100 метрга югуриш, турникда тортилиш ҳамда ўқув гранатасини улоқтириш каби синовлар ўрин олган.
Жамоамиз аъзолари ҳар бир шартда ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, маҳорати ва матонатини намоён этиб, институтимиз шаъни ва нуфузини муносиб ҳимоя қилмоқда.
Каттақўрғон давлат педагогика институти жамоасига мусобақанинг кейинги босқичларида ҳам омад ва зафарлар тилаймиз!








