Каттақўрғон давлат педагогика институтининг Педагогика факултети координаторлари ташаббуси билан Талабалар ҳафталиги доирасида 2-сонли талабалар турар жойида “Балли қизлар” кўрик-танлови ўтказилди.
Танлов давомида иштирокчи қизлар ўзларининг билим ва салоҳияти, ижодкорлиги ҳамда маҳоратини намойиш этдилар.
Тадбир талабалар орасида миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ ва ижодий фаолликни тарғиб этишга хизмат қилди.