
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабаларнинг инноватсион ғоялари ва стартуп лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш йўлга қўйилган.
Истиқболли
стартуп ғояларингизни баҳолаш ва ривожлантириш, уларни тайёр лойиҳага
айлантириш, бизнес-режа ҳамда тақдимотлар тайёрлаш, шунингдек, танлов ва
грантларда иштирок этиш учун зарур маслаҳат ва амалий кўмак кўрсатилади.
Бугунги ғоя — эртанги муваффақиятли лойиҳа!
Мурожаат учун масъул шахслар:
Стартуп менежери – Эшмаматов Бекжон (C115-хона).
Стартуп трекери – Бегмуродов Диёрбек (А304-хона).