Ректор талабаларга Мустақиллик дарсини ўтди
07.09.2026 соат 13:17ЯнгиликларMatbuot21
Каттақўрғон давлат педагогика институтида янги ўқув йилининг илк кунида “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” мавзусида институт ректори Шерзод Ураков 1-босқич талабаларига Мустақиллик дарсини ўтди.
Дарс давомида мамлакатимиз мустақиллигининг тарихий аҳамияти, бугунги бунёдкорлик ва тараққиёт жараёнлари, ёшларнинг Ватан равнақи ва келажагини барпо этишдаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, машғулот давомида “Мустақиллик сиз учун нимани англатади?”, “Мустақиллик ва биз!”, “Талабалик мактублари”, “Янги Тошкент шаҳридамиз” каби мавзулар асосида тайёрланган контентлар намойиш этилиб, талабалар билан очиқ мулоқотлар олиб борилди.










