Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Ўзбекистон: 35 йиллик тараққиёт ва янги марралар” – махсус инфографиклар тўплами

“Ўзбекистон: 35 йиллик тараққиёт ва янги марралар” – махсус инфографиклар тўплами

18.09.2026 соат 09:41ЯнгиликларMatbuot141 дақиқада ўқилади

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи асосида тайёрланган махсус инфографиклар тўплами кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.

Тўплам маърузанинг асосий мазмун-моҳиятини, устувор ғоялари ва ташаббусларини тушунарли ҳамда кўргазмали шаклда етказишга қаратилган. Унда мамлакатимиз тараққиётида эришилган муҳим натижалар, асосий кўрсаткичлар ва келгуси ривожланиш йўналишлари, шу жумладан, етти миллий дастурнинг мазмуни инфографикалар орқали ёритиб берилган.

Тўпламдан тақдимотлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ва маърифий тадбирларда кўргазмали материал сифатида фойдаланиш мумкин. У маърузада илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни изчил тушунтиришда қулай манба бўлиб хизмат қилади.

Тўплам билан танишинг ва тақдимотларингизда фойдаланинг!

Улашиш: