
Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултети Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси дотсенти Д.Ганиева ҳамда Наманган давлат педагогика институти Педагогика факултети Бошланғич таълим инноватсиялари кафедраси дотсенти М.Джакбарова ҳаммуаллифлигида Бошланғич таълим йўналиши 1-курс талабалари учун “Она тили” дарслиги нашр этилди.
Дарслик давлат таълим стандартлари ва малака талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унда назарий материаллар, амалий топшириқлар, мустақил таълим учун тавсиялар ҳамда назорат саволлари жамланган.
Мазкур дарслик бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг она тилини ўқитиш методикаси бўйича билим ва кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.