“Истибдоддан – истиқлолгача” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирокида “Истибдоддан – истиқлолгача” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирнинг асосий мақсади турли ҳудудларда яшаб, ижод қилган ва фаолият юритган қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб қилиш, уларнинг бой илмий-маънавий меросини ёш авлодга етказишдан иборат.
Давра суҳбатида тарих фани ўқитувчиси Бектош Маматов қатағон қурбонларининг ҳаёти, фаолияти ва тарихий тақдирига оид маъруза қилди. Унда қатағон сиёсатининг аянчли оқибатлари, миллат зиёлиларининг таъқиб қилиниши ҳамда уларнинг Ватан ва халқ олдидаги хизматлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир давомида мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилиб, талаба-ёшларнинг саволларига жавоблар берилди.









